uz_obs/11.md

3.6 KiB
Raw Permalink Blame History

11. Фисиҳ

Frame 11-01

Худо Мусо билан Ҳорунни яна фиръавннинг олдига у исроилликларни қўйиб юборишини айтишлари учун юборди. Улар фиръавн исроилликларни қўйиб юбормаса, Худо Мисрдаги барча тўнғичларини ўлдириши ҳақида огоҳлантирдилар: бу огоҳлантириш ҳам одамларга, ҳам ҳайвонларга тегишли эди. Буни эшитган фиръавн бу сафар ҳам Худога ишонмади ва Унга итоат қилмади.

Frame 11-02

Мисрликларни оғир жазо кутар эди. Исроилликларнинг тўнғич ўғиллари учун эса Худо қутқарилиш йўлини тайёрлаган эди. Ҳар бир оила нуқсонсиз қўзичоқни танлаб, уни сўйиши керак эди.

Frame 11-03

Худо исроилликларга ушбу қўзичоқнинг қонини уйларидаги эшик кесакиларига суртишларини, гўштини эса оловда пишириб, уни тезда хамиртурушсиз пиширилган нон билан ейишларини буюрди. Шунингдек, Худо уларга гўшт ва нонни еганларидан кейин Мисрни тарк этишга тайёр туришларини айтди.

Frame 11-04

Исроилликлар барчасини Худо айтганидек қилдилар. Ярим тунда Худо Миср бўйлаб юриб, ҳар бир тўнғич ўғилни ўлдирди.

Frame 11-05

Барча исроилликларнинг уйларида эшик кесакиларига қон суртилган эди ва Худо бу уйларни четлаб ўтди. Уй ичидаги ҳамма хавфсизликда эди. Улар қўзичоқнинг қони туфайли қутқарилиб қолдилар.

Frame 11-06

Фиръавн Худога ишонмади ва Унга итоат қилмади, шунинг учун Худо бутун Мисрни жазолади. У Мисрликларнинг барча тўнғич ўғилларини ўлдирди.

Frame 11-07

Мисрликликранинг жамики тўнғичлари - зиндонга ташланган инсоннинг тўнғич фарзандидан тортиб, фиръавнинг тўнғичигача — ҳамма ўлди. Бутун Миср бўйлаб одамлар бу оғир кулфатдан фиғон чекардилар.

Frame 11-08

Ўша тун фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб шундай деди: “Барча исроилликларни йиғиб, дарҳол Мисрдан чиқиб кетинглар!” Мисрликлар ҳам Исроил халқи уларнинг юртларидан тезроқ чиқиб кетишини талаб қилишар эди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 11:1-12:33 дан олинган