uz_obs/08.md

7.1 KiB
Raw Permalink Blame History

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради

Frame 08-01

Орадан кўп йиллар ўтиб, Ёқуб кексайиб қолди. Фарзандлари ҳам анча улғайдилар. Бир куни Ёқуб ўзининг севикли ўғли Юсуфни даштда пода боқаётган акаларидан хабар олиш учун юборади.

Frame 08-02

Юсуфнинг акалари уни ёмон кўрардилар, чунки отаси уни бошқа ўғилларидан кўра кўпроқ яхши кўрарди, бунинг устига Юсуф тушларида ўзини акаларидан устун бўлганини кўрарди. Юсуф акаларининг олдига келганида, улар уни тутиб олиб, қул сотувчиларига сотиб юборишди.

Frame 08-03

Уйга қайтишдан аввал, акалари Юсуфнинг кийимларини йиртиб, унга эчкининг қонини суркадилар. Кейин Ёқуб Юсуфни ёввойи хайвон ғажиб кетди деб ўйлаши учун, бу кийимларни отасига кўрсатдилар. Ёқуб унинг севимли ўғли ҳалок бўлганидан ғамга ботди.

Frame 08-04

Қул сотувчилари Юсуфни Мисрга олиб кетдилар. У даврларда Миср катта ва қудратли давлат бўлиб, Нил дарёси бўйида жойлашган эди. Қул сотувчилари Юсуфни Пўтифар исмли мисрлик бой амалдорга сотдилар. У яхши хизматкор бўлиб, хўжайини учун қилган барча ишда муваффақиятга эришарди. Чунки Худо Юсуф билан бирга эди.

Frame 08-05

Юсуф Пўтифарнинг хотинига ёқиб қолди. У Юсуфни йўлдан оздиришга ҳаракат қилди, лекин Юсуф Худога қарши гуноҳ қилишдан бош тортди. Пўтифарнинг хотини ғазабланиб, Юсуфни унга шилқимлик қилганида ёлғон айблади. Юсуфни ҳибсга олиб, зиндонга ташладилар. Аммо Юсуф зиндонда ҳам Худога содиқ қоларди. Шунинг учун Худо уни баракаларди.

Frame 08-06

Орадан икки йил ўтди. Юсуф айбдор бўлмаса-да, ҳамон зиндонда эди. Бир кеча фиръавн (мисрликлар ўз шоҳларини шундай атардилар) уни жуда ташвишга солган иккита туш кўрди. Фиръавннинг маслаҳатчиларидан бирортаси ҳам бу тушларни табирлай олмайди.

Frame 08-07

Худо Юсуфга тушларни таъбир қилиш қобилиятини берган эди. Шунинг учун фиръавн Юсуфни зиндондан олиб келишларини буюрди. Юсуф бу тушларни таъбир қила олди. У фиръавнга шундай деди: “Худо етти серҳосил йил беради, кейин эса етти йиллик очарчилик келади”.

Frame 08-08

Юсуф фиръавнда шундай таассурот қолдирдики, у Юсуфни бутун Мисрда ўзидан кейинги иккинчи одам қилиб тайинлади!

Frame 08-09

Серҳосил етти йил давомида Юсуф Миср шаҳарлари атрофидаги далалардан дон йиғиб, уларни сақлаш учун шаҳарларда омборлар қурдирди. Дон шунчалик кўп эдики, унинг ҳисобини билиш имконсиз эди. Етти йилик очарчилик даври бошланганида, Юсуф бу донларни халққа сота бошлади ва улар нонга муҳтож бўлмадилар.

Frame 08-10

Очарчилик нафақат Мисрда, балки Ёқуб ва унинг оиласи яшаётган Канъонда юртида ҳам кучайиб бораётган эди.

Frame 08-11

Ёқуб тўнғич ўғилларини Мисрга дон сотиб олиш учун юборди. Улар дон сотиб олиш учун келганларида, Юсуф акаларини кўрди ва таниди. Лекин акалари уни танимадилар.

Frame 08-12

Юсуф ўз акаларини синаб, улар ўзгарганига амин бўлмоқчи эди. Акалари ўзгарганини тушуниб, уларга шундай деди: “Мен сизларнинг укангиз Юсуфман! Қўрқманглар! Сизлар мени қулликка сотиб ёмон иш қилдингиз, аммо Худо бу ёмонликни яхшиликка ўзгартирди! Мисрга яшагани келинглар. Мен сизларга ва оилаларингизга ғамхўрлик қиламан”.

Frame 08-13

Юсуфнинг ака-укалари уйга қайтганларида, Юсуфнинг тириклиги ҳақида оталари Ёқубга сўзлаб бердилар. Бу хабарни эшитиб, Ёқуб жуда хурсанд бўлди.

Frame 08-14

Жуда кексайган бўлса ҳам, Ёқуб бутун оиласи билан Мисрга кўчиб борди ва улар у ерга жойлашдилар. Вафотидан олдин Ёқуб ҳар бир ўғлини дуо қилди.

Frame 08-15

Худонинг Иброҳимга берган аҳд ваъдалари Исҳоққа ўтди, ундан сўнг Ёқубга, ундан кейин эса Ёқубнинг ўн икки ўғлига ва уларнинг оилаларига ўтди. Ўн икки ўғилдан Исроилнинг ўн икки қабиласи келиб чиқди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 37-50 дан олинган