uz_obs/03.md

7.1 KiB
Raw Permalink Blame History

3. Сув тошқини

Frame 03-01

Орадан кўп йиллар ўтди. Ер юзида одамлар анча кўпайди. Улар жуда баджаҳл ва бағритош эдилар. Одамлар шунчалар ёвузлашиб кетдиларки, Худо бутун дунёни тошқин орқали йўқ қилиб юборишга қарор қилди.

Frame 03-02

Одамларнинг орасидан Худога фақатгина Нуҳ маъқул келарди, чунки у гуноҳкор инсонларнинг орасида солиҳ ҳаёт кечирарди. Худо Нуҳга ер юзига кучли тошқин юбормоқчи эканлигини ва шунинг учун Нуҳ кема қуриши кераклигини айтди.

Frame 03-03

Бу катта ёғоч кеманинг узунлиги 140 метр, кенглиги 23 метр ва баландлиги 13,5 метр бўлиб, у уч қават, кўплаб бўлмалар, том ва деразадан иборат бўлиши керак эди. Нуҳ, унинг оиласи ва қуруқликдаги ҳайвонлар кеманинг ичига кириб, тошқиндан қутқарилишлари керак эди.

Frame 03-04

Нуҳ Худога итоат қилиб, уч ўғли билан кемани ҳудди Ҳудо айтганидек қилиб қурди. Кема ғоят катта бўлгани сабабли, уни қуриш учун Нуҳга кўп йиллар керак бўлди.

Frame 03-05

Худо Нуҳга унинг ўзига, оиласига ва ҳайвонларга етарли озуқа олишни буюрди. Ҳаммаси тайёр бўлганидан кейин, Худо Нуҳга деди: “Вақт келди!”. Нуҳ хотини, уч угли ва келинлари билан кеманинг ичига кирди. Хаммаси бўлиб улар саккиз киши эди.

Frame 03-06

Худо Нуҳга кеманинг ичига барча ҳайвонлардан ва қушлардан битта эркак ва битта урғочи олишни буюрди, токи улар тошқиндан қутқарилсин. Бундан ташқари қурбонлик учун тўғри келадиган ҳайвонлардан ҳам етти жуфтни олишни буюрди. Уларнинг барчаси кеманинг ичига кирганидан сўнг, Худонинг Ўзи уларнинг орқасидан эшикни ёпди.

Frame 03-07

Шундан кейин ёмғир бошланди ва қирқ кун-у, қирқ тун давомида тўхтамасдан ёғди! Ёмғир тинмасди! Сувнинг оқими ернинг тагидан ҳам уриб чиқарди. Бутун ер юзи, ҳатто энг баланд тоғлар ҳам сувнинг остида қолди.

Frame 03-08

Қуруқликда яшаган барча одамлар-у ҳайвонлар нобуд бўлди. Лекин кеманинг ичидагилар ўлимдан қутулиб қолдилар.

Frame 03-09

Ёмғир тинганидан кейин кема яна беш ой сувда сузиб юрди. Вақт ўтиши билан сув камая бошлади. Бир кун кема тоғ устида тўхтаб қолди, лекин ер юзи ҳали ҳам сув билан қопланган эди. Орадан уч ой ўтиб, ниҳоят тоғларнинг чўққилари кўрина бошлади.

Frame 03-10

Яна қирқ кун ўтгандан кейин Нуҳ ер қуриганлигини билиш мақсадида кемадан қарғани учиради. Лекин, қарға айланиб, қўнишга жой тополмай яна кемага қайтиб келади.

Frame 03-11

Бир оз вақт ўтиб Нух каптарни учиради. Лекин у ҳам қуруқ ер тополмай кемага қайтиб келади. Бир хафтадан кейин Нух каптарни яна бир марта учириб юборади. Бу сафар эса каптар зайтун дарахтининг баргини олиб келади. Нуҳ билдики, ер юзида сув камайиб, ўсимликлар яна ўса бошлабди!

Frame 03-12

Бир хафтадан сўнг Нуҳ каптарни учинчи марта учирди. Бу сафар каптар қўнишга жой топади ва қайтиб келмайди. Чунки ер қурий бошлаган эди!

Frame 03-13

Икки ойдан сўнг Худо Нуҳга деди: “Энди сен оиланг ва барча жониворлар билан кемадан чиқишинг мумкин. Фарзанд ва невараларингиз кўп бўлсин! Ер юзини тўлдиринглар!”. Шундан кейин Нуҳ оиласи билан кемадан чиқди.

Frame 03-14

Сўнг Нуҳ қурбонгоҳ қуриб, қурбонликка келтирилиши мумкин бўлган ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир нечтасини қурбонликка келтирди. Худо бу қурбонликдан мамнун бўлиб, Нуҳни ва унинг оиласини баракалади.

Frame 03-15

Худо яна шундай деди: “Ваъда бериб айтаманки, одамларнинг ёвуз ишлари учун энди ерни ҳеч қачон лаънатламайман, инсонлар болалигидан гуноҳ қилишларига қарамасдан, дунёни тошқин билан йўқ қилмайман”.

Frame 03-16

Ваъданинг белгиси сифатида Худо илк бор камалакни пайдо қилди. Ва ҳар сафар осмонда камалак пайдо бўлганида, ерга тошқин юбормайман, деб берган ваъдасини ёдга олишини айтди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 6-9 дан олинган