uz_obs/02.md

5.8 KiB
Raw Permalink Blame History

2. Дунёда гуноҳ пайдо булмоқда

Frame 02-01

Одам Ато ва унинг хотини Худо улар учун яратган гўзал боғда яшардилар. Улар кийим киймасдилар ва бундан уялмасдилар, чунки у даврда дунёда гуноҳ йуқ эди. Улар боғ бўйлаб сайр қилардилар ва Худо билан мулоқот қилиб яшардилар.

Frame 02-02

Лекин боғда Худо яратган ҳайвонлар орасида илон ҳам бўлиб, у анча айёр эди. Бир куни у аёлдан: “Ҳақиқатан ҳам Худо сизларга боғдаги барча дарахтларнинг меваларидан ейишни тақиқладими?” — деб сўради.

Frame 02-03

Аёл жавобан: “Худо бизларга яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти меваларидан ташқари барча дарахтларнинг меваларини ейишга ижозат берди. Худо биз у дарахтнинг мевасини есак ёки ҳатто унга тегинсак, дарҳол ўлишимизни айтди” — деди.

Frame 02-04

Илон аёлга жавоб қайтарди: “Ёлғон! Ўлмайсизлар. Сизлар бу мевани еганингиздан сўнг Худо каби бўлишингизни, яхшилик ва ёмонликни тушуна олишингизни У билади”.

Frame 02-05

Аёл бу мева чиройли ва ёқимли эканлигини кўриб, уни узди ва еди. Кейин мевани эрига берди, у ҳам еди.

Frame 02-06

Шу заҳоти Одам Ато ва унинг хотини ҳамма нарсани ўзгача кўришни бошладилар ва яланғоч эканликларини тушундилар. Шунда улар ўзларини баргдан ясалган ёпинчиқ билан ёпишга ҳаракат қилдилар.

Frame 02-07

Майин шабада пайтда Одам Ато хотини билан Худонинг боғда юрганини эшитиб, беркиниб олишди. Худо Одам Атони чақирди: “Одам, сен қаердасан?” Одам Ато деди: “мен Сени боғда юрганингни эшитиб, қўрқиб кетдим ва яланғоч бўлганим учун яшириниб олдим”.

Frame 02-08

Шунда Худо сўради: “Ким сенга яланғочсан деб айтди? Ёки Мен сенга тақиқлаган дарахтнинг мевасидан едингми?” Одам эса: “Сен берган хотин менга бу мевани берди”, деди. Шунда Худо аёлдан сўради: “Нима учун сен бундай қилдинг?” “Мени илон алдади”, деб жавоб берди аёл.

Frame 02-09

Худо илонга деди: “Сен энди лаънатисан — сен ерда судралиб юриб тупроқ ейсан. Сен ва хотин душман бўласизлар. Авлодларингиз ҳам бир бирига душман бўлади. Сен аёл авлодини товонидан чақасан, у эса сенинг бошингни янчади”.

Frame 02-10

Сўнг Худо аёлга деди: “Сенинг ҳомиладорлигингни азобли, туғишингни жуда оғриқли қиламан. Сен эрингни бошқаришга интиласан, лекин у сенга бош бўлади”.

Frame 02-11

Кейин Худо эркакка деди: “Сен хотинингнинг гапига қулоқ солдинг, Менга эса қулоқ солмадинг. Энди ер сен туфайли лаънатланади, ундан ҳосил олиш учун машаққат билан меҳнат қилишинг керак. Сўнг ўласан ва сенинг тананг ерга қайтади”. Эркак ўз хотинига Момо Ҳаво деб исм берди, бу исм “ҳаёт берувчи” маъносини англатади, чунки у барча одамларнинг онаси бўлиши керак эди. Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони ҳайвон терисидан ясалган кийимлар билан кийинтирди.

Frame 02-12

Сўнг Худо деди: “Энди инсонлар биз каби яхшилик ва ёмонликни биладиган бўлдилар. Улар ҳаёт дарахти мевасинидан ҳам еб, абадий яшамасинлар”. Шунинг учун Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони боғдан ҳайдаб, кираверишга қудратли фаришталарни қўйди, токи ҳеч ким ҳаёт дарахти меваларидан ея олмасин.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 3 дан олинган