uz_obs/50.md

9.9 KiB
Raw Permalink Blame History

50. Исо қайтиб келади

Frame 50-01

Деярли 2000 йил давомида бутун дунё бўйлаб кўплаб одамлар Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни эшитмоқда ва жамоат ўсишда давом этмоқда. Исо бу дунёнинг охири келишидан аввал, У қайтиб келишини ваъда қилган. У ҳали келмаган бўлса ҳам, Исо албатта ваъдасини бажаради ва яна келади.

Frame 50-02

Токи Исонинг қайтишини кутар эканмиз, Худо биз муқаддас ҳаёт кечириб, Уни иззатлашимизни истайди. У биз Худонинг Шоҳлиги ҳақида бошқа одамларга сўзлаб беришимизни ҳам истайди. Исо ер юзида яшаганида, У шундай сўзларни айтган: “Менинг шогирдларим Худо Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабарни бутун дунёдаги одамларга етказадилар ва шундан кейин барчаси тугайди”.

Frame 50-03

Кўплаб халқлар ҳали Исо ҳақида эшитмаган, шунинг учун Исо осмонга қайтишдан олдин, шогирдларига барча одамларга Хушхабарни етказишни буюрди. У шундай деди: “Бориб барча халқлардаги одамларга Менинг шогирдларим бўлишга ёрдам беринглар!”. Исо яна шу сўзларни ҳам айтган: “Дала ўримга тайер. Ҳосил мўл, аммо ишчилар кам. Шунинг учун Худо ўримга ишчиларни юборишини сўранглар”. Бу Хушхабарни етказадиган шогирдларнинг сони кўпроқ бўлиши кераклигини англатади.

Frame 50-04

Исо яна деди: “Хизматчи хўжайинидан буюк эмас. Бу дунё Мендан нафратланади. Одамлар сизлардан ҳам нафратланиб, сизларни Мен туфайли азоблайдилар ва ўлдирадилар. Бу дунёда кўп азоб чексангиз ҳам, бардам бўлинглар, ахир Мен бу дунёда ҳукмронлик қилувчи шайтоннинг устидан ғалаба қозондим! Агар охиригача Менга содиқ қолсангиз, Худо сизларни қутқаради!”.

Frame 50-05

Бу дунёнинг охири келганидан сўнг одамлар билан нима содир бўлишини тушунтириш учун Исо шогирдларига бир ҳикоя сўзлаб берди. У деди: “Бир инсон даласида яхши уруғларни экди. Лекин у ухлаётганида душман келиб, буғдойнинг орасига ёввойи ўтларни экди ва қочиб кетди”.

Frame 50-06

“Ўсимликлар ўсиб чиққач, ўша одамнинг хизматкорлари ундан суради: “Жаноб, сиз бу далага яхши уруғларни экдингиз. Ёввойи ўтлар қаердан пайдо бўлди?”. Хўжайин жавоб берди: “Менинг душманларимдан бири буни қилди”.

Frame 50-07

Ишчилар хўжайиндан сўрадилар: “Балки бу ёввойи ўтларни юлиб олиш керак?”. У жавоб берди: “Йўқ. Ёввойи ўтларни юлиб олаётганингизда, буғдойни ҳам юлиб олишингиз мумкин. Ўрим-йиғим вақтини кутинг, шунда сиз ёввойи ўтларни йиғиб, уларни ёқиб ташлашингиз мумкин бўлади. Буғдойни эса менинг дон омборимга йиғасизлар””.

Frame 50-08

Шогирдлар бу ҳикоянинг маъносини тушунмадилар ва Исодан уни тушунтиришини сўрадилар. Исо шундай деди: “Яхши уруғларни эккан Киши — бу Масиҳдир. Дала — бу дунё. Яхши уруғлар — Худо Шоҳлигининг одамларидир.

Frame 50-09

Ёввойи ўтлар шайтонга тегишли одамларни англатади. Инсоннинг душмани, ёввойи ўтларни эккан зот — бу шайтондир. Ўрим-йиғим дунёнинг охирини англатади, хизматкорлар — бу Худонинг фаришталаридир.

Frame 50-10

Бу дунё ниҳоясига етгач, фаришталар шайтонга тегишли бўлган барча одамларни бир жойга тўплаб, уларни оловга ташлайдилар. У ерда гуноҳкорлар даҳшатли азоб-уқубатлардан тишларини ғичирлатиб йиғлайдилар. Исога эргашган солиҳ одамлар эса Отаси Худонинг Шоҳлигида қуёш каби порлайдилар”.

Frame 50-11

Исо дунёнинг охири келишидан олдин, бу ер юзига қайтишини ваъда қилди. У кетгани каби қайтиб келади: Исо жисмоний танага эга бўлади ва У осмондан булутлар устида келади. Исо қайтиб келганида, аввал вафот этган имонлиларнинг ҳаммаси ўлимдан тирилиб, осмонда У билан учрашадилар.

Frame 50-12

Исо келганида ҳали ҳаёт бўлган имонлилар эса осмонга кўтарилиб, ўлимдан тирилган бошқа имонлиларга қўшиладилар. Улар абадий Ўз халқи билан яшайдиган Исо билан бирга бўладилар. Исо улар билан бирга бўлгани учун одамлар абадий ором оладилар.

Frame 50-13

Исо Унга ишонган ҳар бир кишига тож беришни ваъда қилган. Бундай одамлар Худо билан бирга мавжуд бўлган ҳамма нарсанинг устидан абадий хукмрон бўладилар. Улар мукаммал тинчликда яшайдилар.

Frame 50-14

Лекин Худо Исога ишонмаган ҳар бир одамни ҳукм қилади. Худо уларни жаҳаннамга ташлайди. У ерда улар пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар. Уларнинг азоблари абадий бўлади. Ўчмайдиган олов уларни доим ёндиради, ўлмайдиган қурт уларни доим ейди.

Frame 50-15

Исо қайтганида, шайтонни ва унинг шоҳлигини батамом яксон қилади. Исо шайтонни жаҳаннамга ташлайди. У ерда шайтон Худога эмас, унга итоат этганлар билан бирга абадий ёнади.

Frame 50-16

Одам Ато ва Момо Ҳаво Худога итоат этмасдан, бу дунёга гуноҳ олиб келганлари учун Худо ерни лаънатлаган эди ва бир кун келиб ер йўқ бўлиб кетади. Бироқ шундай вақт келади-ки, Худо мукаммал бўлган янги осмон ва янги ерни яратади.

Frame 50-17

Исо ва Унинг халқи янги ерда яшайдилар ва У бутун борлиқнинг абадий Ҳукмдори бўлади. Исо инсонларнинг кўз ёшларини артади. Энди бошқа ҳеч ким йиғламайди, азоб чекмайди, қайғурмайди. Улар касал бўлмайдилар ва ўлмайдилар. Ёвузлик ҳам энди бўлмайди. Исо Ўз Шоҳлигини адолат билан ва тинчликда бошқаради. У абадий Ўз халқи билан бирга қолади.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 24:14; 28:18, Юҳанно Хушхабари 15:20, 16:33, Ваҳий 2:10, Матто Хушхабари 13:24-30, 36-42, 1 Салоникаликларга мактуб 4:13-5:11, Ёқуб мактуби 1:12, Матто Хушхабари 22:13 ва Ваҳий 20:10, 21:1-22:21 дан олинган