uz_obs/45.md

8.1 KiB
Raw Permalink Blame History

45. Стефан ва Филип

Frame 45-01

Жамоат ўсарди ва ҳаворийлар жамоатни бошқариш учун ўзларига ёрдамчиларни танладилар. Шундай ёрдамчилардан бирининг исми Стефан бўлиб, барча уни ҳурмат қилар эди. У Муқаддас Руҳнинг кучи ва донолигига тўлган бўлиб, кўп мўъжизалар яратарди. Стефаннинг ваъзларидан сўнг кўплаб одамлар Исонинг шогирдига айланардилар.

Frame 45-02

Бир куни Стефан Исо ҳақида таълим бераётганида, бошқа вилоятлардан келган яҳудийлар у билан баҳс қила бошладилар, лекин унинг донолигига қарши чиқа олмадилар. Шунда улар келишиб, Стефан Мусо ва Худо ҳақида ҳақоратли сўзлар гапирди деб, ёлғон миш-миш тарқатишни бошладилар. Бу миш-мишлар оқсоқолларни ва Қонун муаллимларини қаттиқ ғазаблантирди. Улар Стефанни қўлга олиб, уни олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. У ерга соҳта гувоҳлар ҳам келдилар ва Стефан ҳақида ёлғон гапларни гапирдилар.

Frame 45-03

Олий руҳоний Стефанга савол берди: “Бу инсонлар сен ҳақингда рост гапирмоқдами?”. Стефан олий руҳонийга узоқ вақт давомида жавоб бериб, Худо Исроил халқи учун Иброҳим давридан бошлаб, то Исо яшаган кунгача кўплаб мўъжизалар намоён қилганини айтди. Лекин одамлар Худони тинглашни истамадилар ва Унинг иродасига қарши чиқдилар. Стефан шундай деди: “Сизлар ўжар ва Худога итоат қилмайдиган одамларсизлар! Сизларнинг ота-боболарингиз Худони рад этиб, Унинг пайғамбарларини ўлдиргани сингари, сизлар ҳам Муқаддас Руҳни рад этяпсизлар! Сизлар улардан ҳам ёмонроқ иш қилдингизлар! Сизлар Масиҳни ўлдирдингизлар!”.

Frame 45-04

У ердаги одамлар буни эшитганида, шунчалик ғазабландилар-ки, қулоқларини ёпиб, баланд овозда бақириб, Стефанга отилдилар. Уни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб, то ўлгунича унга тош отдилар.

Frame 45-05

Стефанни тошбўрон қилишаётганида, у шундай дерди: “Исо, руҳимни қабул қил!”. Кейин тиз чўкиб, баланд овозда: “Устоз, бу гуноҳ учун уларни айблама!” — деб мурожаат қилди. Бу сўзлардан кейин у вафот этди.

Frame 45-06

Ўша кунларда Қуддусдаги кўп одамлар Исонинг шогирдларини қува бошладилар, шунинг учун имонлилар Яҳудия ва Самариянинг турли жойларига қочиб кетдилар. Лекин қувғинларга қарамай, улар қаерга борсалар ҳам, Исо ҳақида ваъз қилардилар.

Frame 45-07

Ҳаворийларнинг ёрдамчиларидан яна бири Филип эди. У ҳам бошқа шогирдлар каби Қуддусдан қочганди. Филип Самарияга бориб, у ерда Исо ҳақида ваъз қилди. Кўп одамлар унга ишондилар ва нажот топдилар. Бир куни Худонинг фариштаси Филипнинг олдига келиб, унга маълум бир йўл бўйлаб чўлга боришини айтди. Филип шундай қилди. У чўлга бориб, йўлда аравада кетаётган бир одамни кўрди. У одам Хабашистонлик муҳим амалдор эди. Муқаддас Руҳ Филипга у кишининг олдига бориб, у билан гаплашишни буюрди.

Frame 45-08

Филип аравага яқинлашганида, Хабашистонлик амалдор Худонинг сўзини ўқиётганини эшитди. Булар Ишаё пайғамбар китобидан олинган сўзлар эди: “Улар Уни қўзичоқ каби сўйиш учун олиб бордилар. У қўзичоқ каби жим бўлиб, бир сўз айтмади. Улар Уни камситдилар, ноҳақ ҳукм қилдилар ва жонини олдилар”.

Frame 45-09

Филип амалдордан сўради: “Сиз нима ҳақида ўқиётганингизни тушуняпсизми?”. Амалдор шундай жавоб берди: “Йўқ. Кимдир буни менга тушунтирмаса, тушуна олмайман. Илтимос, келиб ёнимга ўтиринг. Ишаё ўзи ҳақида ёзганми ёки бошқаси ҳақидами?”.

Frame 45-10

Филип Ҳабашистонлик амалдорнинг аравасига ўтирди ва Ишаё пайғамбарнинг башорат сўзлари Исо ҳақида эканини тушунтирди. Шунингдек Филип Худо Каломининг бошқа кўп жойларидан сўзлаб, бу одамга Исо ҳақидаги Хушхабарни етказди.

Frame 45-11

Шу пайт Филип ва Ҳабашистонлик амалдор сув бор жойдан ўтаётган эдилар. Амалдор шундай савол берди: “Қаранг, мана сув. Шу ерда сувга чўмдирилсам бўладими?”. Филип унга жавоб берди: “Агар бутун қалбингиз билан ишонсангиз, бўлади”. Амалдор: “Ҳа, Исо — Худонинг Ўғли эканига ишонаман” — деб жавоб қайтарди. Сўнг у аравани тўхтатишни буюрди.

Frame 45-12

Улар сувга тушдилар ва Филип амалдорни сувга чўмдирди. Улар сувдан чиққанларидан кейин, Муқаддас Руҳ Филипни бирдан бошқа жойга кўчирди. У ерда Филип одамларга Исо ҳақида гапиришни давом эттирди.

Frame 45-13

Ҳабашистонлик амалдор эса уйига йўлни давом эттирди. У Исо тўғрисида билганидан бахтиёр эди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ҳаворийлар 6:8-8:5; 8:26-40 дан олинган