uz_obs/41.md

4.2 KiB
Raw Permalink Blame History

41. Худо Исони тирилтиради

Frame 41-01

Аскарлар Исони хочга михлаганидан сўнг, олий руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг олдига шундай сўзлар билан келдилар: “Бу ёлғончи ҳали тирик бўлган вақтида уч кундан кейин тирилиши ҳақида гапирган. Шогирдлари Унинг танасини ўғирлаб, халққа “У ўликдан тирилди”, деб айтмасликлари учун, қабрнинг олдига соқчиларни қўйишни амр қил”.

Frame 41-02

Пилат деди: “Соқчиларни олиб, қабрни истаганингиздек қўриқланг”. Исонинг Танасини ҳеч ким ўғирламаслиги учун, улар бориб, қабрга кираверишдаги тошни муҳрладилар.

Frame 41-03

Исонинг ўлимини эртасига шанба куни эди. Бу кунда ишлаш ва ҳар қандай ишни қилиш тақиқланган эди, шунинг учун Исонинг шогирдлари Унинг қабрига бормадилар. Шанбанинг эртасига эса, эрта тонгда, бир неча аёллар Исонинг қабрига боришга қарор қилдилар. Аёллар Унинг танаси учун хушбўй малҳамларни ва мойларни тайёрладилар.

Frame 41-04

Аёллар қабрга етиб келишга улгурмай, кучли зилзила бошланди. Шу пайт осмондан фаришта тушди. У қабрга киришни бекитиб турган тошни юмалатиб суриб, тошнинг устига ўтирди. Фаришта чақмоқдек ёрқин порларди. Қабр олдидаги соқчилар уни кўрдилар ва қўрқиб кетиб, ҳудди ўликдек ерга йиқилдилар.

Frame 41-05

Аёллар қабрга келишганида, улар ҳам фариштани кўрдилар. Фаришта аёлларга: “Мендан қўрқманг. Биламан, сизлар Исони қидиряпсиз, Лекин У бу ерда эмас. У айтганидек ўликлардан тирилди! Қабрга қаранг ва ўзингиз кўринг” — деди. Аёллар қабрга қараб, Исо ётган жойни кўрдилар. Унинг жасади у ерда йўқ эди!

Frame 41-06

Фаришта аёлларга деди: “Бориб шогирдларга: “Исо ўликлардан тирилди ва У сизни Жалилада кутиб олади” — деб айтинг”.

Frame 41-07

Аёллар жуда ҳайратланиб, хурсанд бўлдилар. Улар бу хушхабарни Исонинг шогирдларига етказиш учун чопиб кетдилар.

Frame 41-08

Аёллар ҳали йўлда эканлар, тўсатдан уларнинг қаршисида Исо пайдо бўлди. Улар Исонинг олдида ерга йиқилиб, Унинг оёқларини қучоқладилар. Исо уларга: “Қўрқманглар. Бориб, Менинг шогирдларимга “Жалилага борар экансиз”, деб айтинглар. У ерда улар Мени кўришади” — деди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 27:62-28:15, Марк Хушхабари 16:1-11, Луқо Хушхабари 24:1-12 ва Юҳанно Хушхабари 20:1-18 дан олинган