uz_obs/40.md

5.0 KiB
Raw Permalink Blame History

40. Исо хочга михланди

Frame 40-01

Исони масхаралаб, қамчи билан савалагандан сўнг, аскарлар Уни хочга михлаш учун олиб кетдилар. Улар Исони У михланиши керак бўлган хочни кўтаришга мажбурладилар.

Frame 40-02

Исони Гўлгота деб аталган жойга олиб бордилар. Гўлгота “бош суяги” деган маънони англатади. У ерда Унинг оёқ ва қўлларини хочга михладилар. Исо осмонга қараб, шундай деди: “Ота, уларни кечиргин, зеро улар нима қилаётганини билмайдилар”. Исони хочга михлагандан сўнг, аскарлар Унинг бош томонига айбнома илиб қўйдилар. У айбномага Пилатнинг буйруғига биноан “Яҳудийлар шоҳи” деб ёзилган эди.

Frame 40-03

Аскарлар Исонинг кийимлари кимга тегишли бўлишини ҳал қилиш мақсадида қуръа ташладилар. Шу тариқа Муқаддас Китобдаги башорат амалга ошди: “Улар Менинг кийимларимни ўзларига бўлиб олдилар ва у учун қуръа ташладилар”.

Frame 40-04

Аскарлар Исонинг ёнида икки қароқчини хочга михладилар, уларнинг хочларини Исонинг икки томонига жойлаштирдилар. Қароқчилардан бири Исони масхара қила бошлади, иккинчиси эса унга деди: “Худо сени жазолашидан қўрқмайсанми? Биз жиноятларимизда айбдормиз, аммо бу Одам айбсиз”. Кейин у Исога деди: “Илтимос, Шоҳлигингга келганингда мени эсла”. Исо унга жавоб берди: “Бугуноқ Мен билан бирга жаннатда бўласан.”

Frame 40-05

Оломон орасидаги одамлар, шунингдек олий руҳонийлар, қонун муаллимлари ва оқсоқоллар Исони масхара қилди. Улар Унга: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, хочдан тушиб, Ўзингни қутқар! Шунда биз Сенга ишонамиз” — дедилар.

Frame 40-06

Гарчи куннинг ўртаси бўлса ҳам, тўсатдан осмон қоронғулашди ва бу зулмат уч соат давом этди.

Frame 40-07

Кейин Исо баланд овоз билан деди: “Амалга ошди! Ота, Руҳимни қўлларинга топширяпман”. Шундан кейин У бошини эгиб жон берди. Бирданига зилзила бошланди. Маъбадда одамларни Худонинг ҳузуридан ажратиб турадиган улкан парда юқоридан пастгача икки қисмга бўлиниб кетди.

Frame 40-08

Шу тариқа Исо Ўз ўлими орқали одамлар учун йўл очди, токи барча одамлар Худонинг олдига кела олсин. Исони қўриқлаган аскар бўлган воқеаларни кўрганида: “Бу Одам ҳақиқатан ҳам айбсиз эди! У — Худонинг Ўғлидир” — деди.

Frame 40-09

Шундан сўнг икки одам — яҳудийлар кенгашининг аъзоси Юсуф ва фарзий Никодим — Пилат олдига бориб, Исонинг танасини сўрадилар. Улар Исонинг Масиҳ бўлганига ишонар эдилар. Юсуф ва Никодим Исонинг танасини матога ўраб, қояда ўйилган қабрга олиб бориб қўйдилар. Кейин улар қабр оғзини ёпиш учун катта тошни суяб қўйдилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 27:27-61, Марк Хушхабари 15:16-47, Луқо Хушхабари 23:26-56 ва Юҳанно Хушхабари 19:17-42 дан олинган