uz_obs/38.md

8.8 KiB
Raw Permalink Blame History

38. Исога хоинлик қиладилар

Frame 38-01

Исо ваъз қилиб, халққа таълим беришни бошлаганига уч йил бўлди. Кўп шаҳарлардан ўтиб, Исо шогирдлари билан Қуддусга келди. Фисиҳ байрами яқинлашарди ва Исо уни шогирдлари билан нишонлашни истади. Яҳудийлар Худо уларнинг аждодларини Мисрдаги қулликдан қутқарганини ёдга олиб, ҳар йили Фисиҳ байрамини нишонлардилар. Байрам арафасида Исо шогирдларига яқинда Уни ўлдиришларини айтди.

Frame 38-02

Исонинг ҳаворийларидан бирининг исми Яҳудо эди. Яҳудо хайр-эҳсон йиғиладиган қутича учун жавобгар эди ва тез-тез унинг ичидан пул ўғирлаб турарди. Исо шогирдлари билан Қуддусга келганидан сўнг, Яҳудо олий руҳонийларнинг олдига борди. У пул эвазига Исони тутиб беришни таклиф қилди. Олий руҳонийлар Исони Масиҳ деб қабул қилмасликларини ва Уни ўлдиришни исташларини Яҳудо биларди.

Frame 38-03

Олий руҳонийнинг бошчилигида қонун муаллимлари ва яҳудий қабилаларнинг оқсоқоллари Яҳудога Исони тутиб бериши учун 30 кумуш танга тўладилар. Барчаси ҳудди пайғамбарлар Муқаддас Китобда айтганидек бўлди. Яҳудо пулни олиб, кетди. Шу пайтдан бошлаб, у Исога хоинлик қилиш учун қулай вақтни кутарди.

Frame 38-04

Исо шогирдлари билан Фисиҳ байрамини нишонлаётганида, кечки овқат вақтида нонни олди ва шундай сўзларни айтди: “Олиб, енглар. Бу — Мен сизлар учун бераётган танамдир. Буни Мени хотирлаш учун қилинглар”. Шундай қилиб Исо шогирдалирга улар учун Ўз танини фидо қилиш орқали ўлишини маълум қилди.

Frame 38-05

Шундан сўнг, Исо шароб қуйилган косани олди ва деди: “Олинглар ва ичинглар! Бу — Менинг Янги Аҳд қоним, Мен уни Худо сизларнинг гуноҳларингизни кечириши учун тўкмоқдаман. Буни Мени хотирлаш учун қилинглар”.

Frame 38-06

Кейин Исо шогирдларига деди: “Бирингиз Мени сотасиз”. Шогирдлар ҳайрон бўлиб, буни ким қилишини сўрай бошладилар. Исо деди: “Кимга Мен нон бўлагини берсам, ўша хоин”. Ва У нонни Яҳудога берди.

Frame 38-07

Яҳудо нонни олиши билан, унинг ичига шайтон кирди. Кейин Исо Яҳудога деди: “Қилмоқчи бўлган ишингни тезроқ қил”. Исо қаердалигини айтиб бериш учун Яҳудо олий руҳонийларнинг олдига борди. Тун яқинлашарди.

Frame 38-08

Кечки овқатдан кейин Исо шогирдлари билан Зайтун тоғига борди. У ерда Исо: “Бу кеча барчангиз Мени ташлаб кетасиз. Муқаддас Китобда айтилганидек: “Чўпонни ўлдираман ва барча қўйлар тарқаб кетади”” — деди.

Frame 38-09

Бутрус жавоб берди: “Сени ҳамма тарк этса ҳам, мен ҳеч қачон бундай қилмайман!”. Кейин Исо Бутрусга деди: “Шайтон барчангизга эгалик қилишни ҳохлайди, лекин Мен сенинг имонинг сусаймаслиги учун ибодат қилдим. Шундай бўлса-да, бу кеча хўроз қичқиришидан олдин, сен Мени танимаслигингни уч марта айтасан”.

Frame 38-10

Шунда Бутрус Исога деди: “Агар ўлишим керак бўлса ҳам, мен Сендан ҳеч қачон воз кечмайман!”. Қолган шогирдлар ҳам шундай дедилар.

Frame 38-11

Шундан сўнг Исо шогирдлари билан Гетсемания деб номланган жойга борди. Исо шогирдларига васвасага берилмасликлари учун ибодат қилишни буюрди. Кейин У ёлғизликда ибодат қилиш учун улардан бир оз узоқлашди.

Frame 38-12

Исо уч маротаба шундай деб ибодат қилди: “Ота, Сендан сўрайман, агар бунинг имкони бўлса, азоб косасидан ичмаслигимга ижозат бер. Аммо одамлар гуноҳлари кечирилишининг бошқа йўли бўлмаса, ҳаммаси Сенинг ироданг бўйича амалга ошсин!”. Исо кучли изтироб чекарди, Ундан оқаётган тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди. Уни қўллаб-қувватлаш учун Худо фариштани юборди.

Frame 38-13

Ҳар сафар шундай ибодатдан кейин Исо шогирдларининг олдига қайтганида, уларни ухлаётган ҳолда топар эди. Исо учинчи бор қайтганида: “Уйғонинглар! Менга хоинлик қилувчи келяпти” — деди.

Frame 38-14

Шу пайт Яҳудо олий руҳонийлар, маъбад соқчиларининг бошлиқлари, оқсоқоллар, аскарлар ва бир талай халойиқ билан келди. Улар қиличу таёқлар билан қуролланган эдилар. Яҳудо Исонинг олдига келиб: “Ассалому алайкум, Устоз!” — деб, Уни ўпди. Буни Яҳудо қўлга олиниши керак бўлган Одамни келганларга кўрсатиш учун қилган эди. Исо шундай деди: “Яҳудо, сен Менга ўпич билан хиёнат қиляпсанми?”

Frame 38-15

Аскарлар Исони қўлга олганларида, Бутрус қиличини қинидан чиқариб, олий руҳонийнинг хизматкорининг қулоғини кесиб ташлади. Аммо Исо унга деди: “Қиличингни қинига сол! Мени ҳимоя қилишсин деб, Отамдан фаришталар лашкарини сўрасам бўлади, лекин Мен Отам иродасига итоат этишим керак”. Кейин Исо хизматкорнинг қулоғини шифолади. Шундан сўнг Исони қўлга олдилар, Унинг шогирдлари эса қочиб кетдилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 26:14-56, Марк Хушхабари 14:10-50, Луқо Хушхабари 22:1-53 ва Юҳанно Хушхабари 12:6; 18:1-11 дан олинган