uz_obs/35.md

6.1 KiB
Raw Permalink Blame History

35. Йўқотилган ўғил ҳақида ҳикоя

Frame 35-01

Бир куни Исо Уни тинглаш учун йиғилган оломонга таълим берарди. Уларнинг орасида Мусонинг қонунини бажармайдиган солиқ йиғувчилар ва бошқа одамлар бор эди. Бу одамларни гуноҳкор деб билишарди.

Frame 35-02

Фарзийлар ва Қонун муаллимлари Исо у одамлар билан дўст каби гаплашаётганини кўрдилар. Шунинг учун улар ғазабланиб, дедилар: “У нотўғри қилмоқда, У гуноҳкорлар билан гаплашиб, ҳатто улар билан бирга таом тановул қилмоқда”. Исо буни эшитди ва уларга шундай ҳикоя сўзлаб берди:

Frame 35-03

“Бир одамнинг икки ўғли бор экан. Бир куни кичик ўғли отасига: “Ота, мен ҳозироқ ўзимнинг меросимга эгалик қилишни истайман!” — деди. Шунда отаси бор мол-мулкини икки ўғилга бўлиб берди.

Frame 35-04

Шундан сўнг кичик ўғил унга тегишли бўлган барча меросни олиб, узоқ юртга жўнади ва у ерда бор пулини гуноҳкор ва бузуқ ҳаётга сарф қилди.

Frame 35-05

Тез орада ўша мамлакатда қаттиқ очарчилик бошланди ва унинг озуқа учун ҳам пули қолмади. Шу сабабдан у чўчқаларни боқиш учун ишга ёлланди. Бу у топа олган ягона иш эди. У шунчалик оч эди-ки, ҳатто чўчқа овқатини истеъмол қилишга ҳам хурсанд бўларди, лекин бунга руҳсат беришмасди.

Frame 35-06

Ниҳоят, кичик ўғил ўзига-ўзи деди: “Мен нима қиляпман? Отамнинг кўп хизматкорлари бор ва уларнинг ҳаммаси тўйиб овқатланади, мен эса бу ерда очимдан ўляпман. Мен отамнинг олдига қайтиб, унинг хизматкори бўлишни сўрайман”.

Frame 35-07

Шундай қилиб, кичик ўғил отасининг уйига қайтиб кетди. У ҳали узоқда бўлганида, отаси уни кўриб, унга раҳми келди. У ўғлини кутиб олиш учун югуриб борди, уни қучоқлади ва ўпди.

Frame 35-08

Ўғил: “Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Мен сизнинг ўғлингиз бўлишга лойиқ эмасман” — деди.

Frame 35-09

Бироқ ота хизматкорларидан бирига шундай деди: “Тезроқ бориб, энг яхши кийимлардан олиб кел ва ўғлимни кийинтир! Бармоғига узук ва оёғига чориқ кийдир. Кейин бўрдоқи бузоқни сўй. Биз зиёфат қиламиз, чунки ўғлим ўлган эди, лекин ҳозир тирик! У йўқолган эди, аммо ҳозир топилган!”

Frame 35-10

Ҳамма байрам қила бошлади. Кўп ўтмай, тўнғич ўғил ишлаётган даласидан уйига қайтди. У мусиқа ва рақс товушларини эшитди ва хизматкорларидан бирини чақириб, у ерда нима бўлаётганини сўради.

Frame 35-11

Тўнғич ўғил, укаси қайтгани учун уйда байрам бўлаётганини билгач, жуда ғазабланди ва ҳатто уйга кирмади. Отаси чиқиб, ундан уйга киришини ўтиниб сўради, ўғли қайтганини у билан бирга нишонлашни илтимос қилди, аммо тўнғич ўғил бош тортди.

Frame 35-12

У отасига шундай деди: “Шунча йилдан бери сизга астойдил хизмат қилдим. Доим сизга итоат этдим, аммо сиз дўстларим билан хурсандчилик қилишим учун ҳатто кичкина улоқчани ҳам бермагансиз. Анави ўғлингиз эса гуноҳкор ва бузуқ ҳаёт кечириб, пулларингизни кўкка совурди. Энди у уйга қайтди, ва сиз буни нишонлаш учун бўрдоқи бузоқни сўйдингиз!”

Frame 35-13

Ота жавоб берди: “Ўғлим, сен доим мен билансан, менда бори — сеники. Биз байрам уюштириб, тўғри иш қиляпмиз. Чунки сенинг уканг ўлган эди, лекин ҳозир тирик. У йўқолган эди, аммо ҳозир топилди!””

Муқаддас Китоб ҳикояси Луқо Хушхабари 15:11-32 дан олинган