uz_obs/33.md

4.4 KiB
Raw Permalink Blame History

33. Деҳқон ҳақидаги ҳикоя

Frame 33-01

Бир куни Исо кўлнинг бўйида эди. У оломонга таълим берарди. Уни тинглаш учун жуда кўп одам йиғилди. Шунинг учун У сувдаги қайиққа тушиб, одамлар уни бемалол эшитишлари ва кўришлари учун, бироз сузиб кетди. Қайиққа ўтириб, У одамларни ўқита бошлади.

Frame 33-02

Исо Уни тинглаётган одамларга шундай ҳикоя сўзлаб берди: “Бир деҳқон уруғ экишга чиқди. У уруғ сепаётганида, уруғнинг бир қисми тасодифан йўл бўйига тушди. Қушлар келиб, уруғларни чўқиб кетишди.

Frame 33-03

Бошқа уруғлар тупроқ кам бўлган тошлоқ ерга тушди. Тошли ердаги уруғлар тезда униб чиқди, аммо уларнинг илдизлари тупроққа чуқур кира олмади. Қуёш кўтарилиб, иссиқ бўлганида, ниҳоллар қуриб, нобуд бўлди.

Frame 33-04

Тиканли буталар орасига тушган уруғлар ҳам бор эди. Бу уруғлар униб чиқа бошлаганди, аммо тиканлар уларни бўғиб қўйди. Шунинг учун тиканлар орасида ўсган ўсимликлар ҳеч қандай дон ҳосил қилмади.

Frame 33-05

Яхши тупроққа тушган уруғлар ҳам бор эди. Улар ўсиб, экилганидан 30, 60 ва ҳатто 100 баравар кўп уруғ келтирди. Ким Худога эргашишни хоҳласа, Менинг гапларимга эътибор берсин!”

Frame 33-06

Шогирдлар бу ҳикояни тушунмадилар, аммо Исо улар билан ёлғиз қолганда унинг маъносини тушунтирди: “Уруғлар — бу Худонинг Каломи. Йўл — бу Худонинг каломини эшитадиган, лекин уни тушунмайдиган одам. Шу сабабли шайтон одам ишонмаслиги ва нажот топмаслиги учун ундан Сўзни ўғирлайди.

Frame 33-07

Тошлоқ ер — шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади ва уни севинч билан қабул қилади. Бироқ қийинчилик келганида ёки бошқа одамлар уни азоб чекишга мажбур қилганида, у Худодан қайтади. Худога ишонч билдирмай қўяди.

Frame 33-08

Тиканакли ер — шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади. Аммо у турли ташвишларга берилиб, кўпроқ пул топишга ҳаракат қилади ва анча нарсага эга бўлишга уринади. Бир оздан сўнг у Худони севмай қўяди. Худонинг Сўзидан ўрганганлари эса Худони мамнун қилишга ёрдам бермай қўяди. Бундай одам дони бўлмаган буғдой поясига ўхшайди.

Frame 33-09

Яхши тупроқдаги уруғлар эса шундай одамки, у Худонинг Сўзини эшитади, бу Сўзга ишонади ва шу сабабли ҳосил келтиради”.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 13:1-8, 18-23, Марк Хушхабари 4:1-8, 13-20 ва Луқо Хушхабари 8:4-15 дан олинган