uz_obs/32.md

6.4 KiB
Raw Permalink Blame History

32. Исо жинларга чалинган одамни ва касал аёлни шифолайди

Frame 32-01

Исо ва Унинг шогирдлари қайиқда Гадара шаҳри томон йўл олдилар. Улар қирғоққа етиб бориб, қайиқдан чиқдилар.

Frame 32-02

У ерда жинларга чалинган одам яшар эди.

Frame 32-03

У одам шунчалар кучли эди-ки, ҳеч ким уни тинчитолмасди. Одамлар кўп маротаба унинг қўл-оёқларини занжирлаб қўярдилар, лекин у одам занжирларни узиб юборарди.

Frame 32-04

Бу одам гўрларнинг орасида яшарди. У куну тун бақирарди, кийим киймасди ва ўзини тошлар билан тиларди.

Frame 32-05

У Исонинг олдига югуриб борди ва Унинг олдида тиз чўкди. Одамнинг ичидаги жин баланд овозда бақирди: “Худойи Таолонинг Ўғли Исо, Сен мендан нима истайсан? Ёлвораман, мени қийнама!”

Frame 32-06

Исо жинга қараб деди: “Бу одамдан чиқ!”. Кейин Исо жиндан сўради: “Сенинг исминг нима?”. У жавоб берди: “Менинг исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз”.

Frame 32-07

Жинлар Исодан ўтинишни бошладилар: “Илтимос, бизни бу жойлардан ҳайдама!”. Яқин атрофдаги тепаликда чўчқалар подаси ўтлаб юрар эди. Жинлар Исога ёлворди: “Илтимос, бизни бу чўчқаларга юборгин!”. Исо бунга рухсат берди.

Frame 32-08

У подада икки мингга яқин чўчқа бор эди. Жинлар одамдан чиқиб, чўчқаларга кирди. Пода тик қирғоқдан пастга сакраб, кўлда чўкиб кетди.

Frame 32-09

Чўчқаларни боқаётган чўпонлар нима бўлганини кўриб, шаҳарга югурдилар ва ҳаммага Исо нима қилганини айтиб бердилар. Шаҳар аҳолиси келиб, илгари жинлари бўлган одамни кўрди. У хотиржам ва кийинган бўлиб, ўзини оддий одам каби тутарди.

Frame 32-10

Одамлар жуда қўрқиб кетиб, Исодан уларнинг юртини тарк этишни сўрадилар. Шундан кейин Исо қайиққа ўтирди, илгари жинлари бўлган одам эса Исодан У билан бирга боришга рухсат сўради.

Frame 32-11

Бироқ Исо унга жавоб бериб деди: “Йўқ, Мен сенинг уйга боришингни ва Худо сен учун нима қилгани ҳақида ҳаммага айтиб беришингни истайман. У сенга қандай раҳм қилганини ҳаммага айт”.

Frame 32-12

Бу одам бориб, Исо у учун қилган ишлари ҳақида ҳаммага гапириб берди. Унинг ҳикоясини эшитган ҳар бир киши ҳайрон қоларди.

Frame 32-13

Шу вақтда Исо кўлнинг нариги қирғоғига ўтди. Ўша ерга етиб келганида, Унинг атрофида катта оломон йиғилди. Одамлар шунчалик кўп эдики, улар Исони қисиб қўярдилар. Оломон орасида 12 йилдан бери қон кетишдан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У ҳамма пулларини табиблардан шифо топиш учун сарфлаган эди, аммо аҳволи баттар ёмонлашганди.

Frame 32-14

Бу аёл Исонинг кўп хасталарга шифо берганини эшитган эди ва ўйлади: “Мен шунга ишонаманки, Исонинг кийимига бир тегиб олсам, соғайиб кетаман!”. Шунинг учун у Исонинг орқасидан келди ва кийимига қўл тегизди. Унга тегиши билан қон кетиши тўхтади.

Frame 32-15

Шу он Исо Ўзидан бир куч чиққанини сезди. У орқасига ўгирилиб: “Менга ким тегди?” — деб сўради. Шогирдлар жавоб бердилар: “Атрофингда кўп одам тўпланган. Улар доим Сенга тегяпти. Нимага Сен: “Менга ким тегди?” — деб сўраяпсан?”

Frame 32-16

Шунда аёл Исонинг олдида тиз чўкиб, қўрқувдан титраб, нима қилганини ва қандай шифо олганини айтиб берди. Исо унга жавобан: “Ишончинг сени соғайтирди. Эсон-омон бор” — деди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 8:28-34; 9:20-22, Марк Хушхабари 5:1-20; 5:24б-34 ва Луқо Хушхабари 8:26-39; 8:42б-48 дан олинган