uz_obs/26.md

5.9 KiB
Raw Permalink Blame History

26. Исо хизматини бошлайди

Frame 26-01

Исо шайтонни васвасасидан ўтгач, У Жалилага, Ўз яшаш жойига қайтди. Муқаддас Руҳ Унга улкан куч ато этарди. Исо Жалила бўйлаб бир шаҳардан бошқа шаҳарга юриб, турли жойларга борар эди ва одамларга насиҳатлар берар эди. Барча У ҳақда яхши фикрда эди.

Frame 26-02

Бир куни Исо Унинг болалиги ўтган Носира шаҳрига боради. Шанба куни Исо синагогага, ибодат жойига борди. У ерда У овоз чиқариб ўқиши учун, Унинг қўлига Ишаё пайғамбарнинг сўзлари ёзилган ўроғлик қоғозни беришди. Исо уни очиб, ўқий бошлади.

Frame 26-03

У овоз чиқариб ўқиди: “Мен ночорларга хушхабарни етказишим учун, Худо Менга Ўз Руҳини берди. У Мени асирларни озод қилишим, кўрларнинг кўзларини очишим ва эзилганларни эркинликка чиқаришим учун юборди. Бу Эгамиз бизга меҳрибон бўладиган ва бизга ёрдам берадиган вақтдир”.

Frame 26-04

Шундан кейин Исо ўтирди. У ерда ўтирганларнинг барчаси Унга диққат билан қарарди. Улар Исо ўқиган Муқаддас битикнинг парчаси Масиҳ ҳақида ёзилганини билар эдилар. Исо деди: “Мен ҳозир сизларга ўқиганларимнинг барчаси шу дам амалга ошмоқда”. Барча одамлар жуда ҳайратландилар. Улар: “Бу Юсуфнинг ўғли эмасми?”- дердилар.

Frame 26-05

Шунда Исо деди: “Пайғамбар ўзи ўсган шаҳарда ҳеч қачон қабул қилинмаслиги ҳақиқатдир. Илёс Пайғамбар даврида Исроилда бева аёллар кўп эди. Лекин уч ярим йил ёмғир ёғмаганида, Худо Илёсни Исроиллик бева аёлнинг олдига эмас, балки бошқа халқдан бўлган бева аёлнинг олдига юборди”.

Frame 26-06

Исо сўзини давом эттирди: “Элишай пайғамбар даврида ҳам Исроилда тери касаллигига чалинган одамлар кўп эди. Лекин Элишай уларнинг ҳеч бирига шифо бермади. Аммо Исроилнинг душманларидан бири, Нўъмон исмли қўмондоннинг тери касаллигини шифолади”. Исонинг сўзларини эшитган одамлар яҳудий эди. Шунинг учун Ундан бундай сўзларни эшитиб, улар ғазабландилар.

Frame 26-07

Носира аҳолиси Исони ушлаб олиб, Уни синагогадан олиб чиқди. Улар Исони пастга ташлаб ўлдириш мақсадида, Уни қоянинг четига олиб келдилар. Аммо Исо оломоннинг орасидан ўтди ва Носирадан чиқиб кетди.

Frame 26-08

Шундан сўнг Исо бутун Жалила ҳудуди бўйлаб юрарди, Унинг олдига тўда-тўда оломон келарди. Оломон Исо олдига кўп хасталарни, шунингдек кўрларни, чўлоқларни, карларни ва соқовларни олиб келарди. Исо эса уларга шифо берар эди.

Frame 26-09

Шунингдек Исо олдига ёвуз руҳга чалинган кўп одамларни олиб келишган. Исо ёвуз руҳларга одамдан чиқишни буюрганида, улар бўйсунарди. Кўпинча ёвуз руҳлар: “Сен — Худонинг Ўғлисан!” — деб қичқиришарди. Лекин Исо уларга Унинг Кимлигини айтишни тақиқлар эди. Оломон ҳайратда қолиб, Исода бўлган куч ва ҳокимият учун Худони улуғлар эди.

Frame 26-10

Кўпчилик одамлар Исога эргашарди ва уларнинг баъзилари Унинг шогирдларига айланар эди. Исо Ўз шогирдлари орасидан 12 кишини танлади, улар Исонинг алоҳида вакиллари бўлдилар. Исо уларни “ҳаворийлар” деб номлади. Ҳаворийлар Исо билан юриб, Ундан таълим олар эдилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 4:12-25, Марк Хушхабари 1:14-15, 35-39; 3:13-21 ва Луқо Хушхабари 4:14-30, 38-44 дан олинган