uz_obs/25.md

3.2 KiB
Raw Permalink Blame History

25. Шайтон Исони васваса қилади

Frame 25-01

Исо чўмдирилганидан кейин, Муқаддас Руҳ Уни чўлга етаклаб кетди. Исо у ерда 40 кун ва 40 тун бўлди. Шу кунлар давомида У рўза тутди ва оҳири қаттиқ очлик ҳис қилди. Шунда Исонинг ёнига шайтон келди ва Уни васваса қила бошлади.

Frame 25-02

Шайтон Исога шундай деди: “Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошларни еса бўладиган нонга айлантир!”

Frame 25-03

Лекин Исо шайтонга жавобан шундай деди: “Худонинг Каломида ёзилган: “Одамларга яшаш учун нафақат нон, балки Худонинг айтган барча сўзлари ҳам керакдир!””.

Frame 25-04

Сўнг шайтон Исони Маъбаднинг тепасига олиб чиқди ва шундай деди: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, ерга сакра, ахир: “Оёғинг тошга урилмаслиги учун, Худо фаришталарига Сени олиб юришни буюради” — деб ёзилган-ку”.

Frame 25-05

Лекин Исо шайтон ҳохлаган ишни қилмади. У: “Худо ҳаммага шундай айтади: “Эганг Худовандни синама”” — деди.

Frame 25-06

Шундан кейин шайтон Исони жуда баланд тоққа олиб чиқди ва Унга дунёнинг барча шоҳликларини, уларнинг қудрати ва бойликларини кўрсатди. Шайтон Исога деди: “Агар менинг олдимда ерга йиқилиб, менга таъзим қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман”.

Frame 25-07

Аммо Исо шундай жавоб берди: “Тинч қўй Мени, шайтон! Худо Ўз Сўзи орқали ҳалқига амр берган: “Фақат Эгангизга, ўз Худоингизга сажда қилинглар. Фақат Уни Худо деб иззатланглар””.

Frame 25-08

Исо шайтоннинг васвасаларига ён бермади ва шайтон Уни тарк этди. Бундан сўнг Исонинг олдига фаришталар келиб, Унга ғамхўрлик қилдилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 4:1-11, Марк Хушхабари 1:12-13 ва Луқо Хушхабари 4:1-13 дан олинган