uz_obs/24.md

4.8 KiB
Raw Permalink Blame History

24. Яҳё Исони чўмдиради

Frame 24-01

Закариё ва Элисабетнинг ўғли Яҳё улғайиб, пайғамбар бўлди. У чўлда яшаб, ёввойи асал билан чигиртка ерди ва туя жунидан қилинган кийим киярди.

Frame 24-02

Кўплаб одамлар Яҳёни тинглаш учун чўлга келишарди. У қуйидаги сўзлар билан ваъз қиларди: “Гуноҳларингизга тавба қилинглар, зеро Худонинг Шоҳлиги яқинлашмоқда!”

Frame 24-03

Яҳёнинг сўзларини эшитган кўп одамлар гуноҳларига тавба қилардилар ва Яҳё уларни Иордан дарёсида сувга чўмдирарди. Чўмдирилиш учун кўплаб дин уламолари ҳам келишарди, лекин улар ўз гуноҳларини тан олмасдилар ва тавба қилмасдилар.

Frame 24-04

Яҳё дин уламоларига деди: “Сизлар заҳарли илонсизлар! Тавба қилинглар ва ўзгаринглар. Худо яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахтни кесиб, оловга ташлайди”. Кўпчилик Яҳёни Худодан келган пайғамбар деб биларди ва уни ҳурмат қиларди. Яҳё пайғамбарлар айтганларини амалга оширди: “Қара, Мен Сендан олдин Ўз элчимни юбораман, у Сенга йўл ҳозирлайди. Барча жарликлар тўлдирилсин, тоғлар пасайсин, эгри йўллар тўғрилансин ва қийшиқ йўллар текислансин”.

Frame 24-05

Айрим дин уламолари Яҳёдан: “Сен Масиҳмисан?” — деб сўрашарди. Яҳё эса : “Мен Масиҳ эмасман. У мендан кейин келади. У шунчалик қудратлики, мен ҳатто Унинг чориқларини ечишга ҳам лойиқ эмасман” — деб жавоб берарди.

Frame 24-06

Эртаси куни Исо сувга чўмдирилиш учун Яҳёнинг олдига келди. Яҳё Уни кўриб: “Қаранглар! Мана Худонинг Қўзиси, У дунёни гуноҳдан поклайди” — деди.

Frame 24-07

Кейин Яҳё Исога деди: “Мен Сени сувга чўмдиришга лойиқ эмасман. Сен мени чўмдиришинг керак”. Лекин Исо деди: “Йўқ, сен Мени сувга чўмдиришинг керак, чунки Худонинг иродаси шундай амалга ошади”. Шундан кейин, Исо ҳеч қачон гуноҳ қилмаган бўлса ҳам, Яҳё Уни сувга чўмдирди.

Frame 24-08

Исо чўмдирилгандан сўнг сувдан кўтарилганида, Худонинг Руҳи каптар кўринишида осмондан тушиб, Исонинг устига қўнди. Шу заҳоти Худо осмондан: “Бу Менинг Ўғлим! Мен Уни севаман ва Ундан жуда мамнунман!” — деди.

Frame 24-09

Худо Яҳёга ҳаммаси айнан шундай бўлишини илгари айтган эди: “Муқаддас Руҳ тушиб, сен чўмдирган бир Одамга қўнади. Ўша Одам Худонинг Ўғлидир”. Бу ҳикоя бизга фақат ягона Худо борлигини ва У уч Шахсда эканини кўрсатади. Яҳё Исони чўмдирганида Ота-Худо гапирганини эшитди, Ўғил-Худони, яъни Исони, шунингдек Муқаддас Руҳ-Худони кўрди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 3-боб, Марк Хушхабари 1:9-11, Юҳанно Хушхабари 1:6-34 ва Луқо Хушхабари 3:1-23 дан олинган