uz_obs/23.md

5.4 KiB
Raw Permalink Blame History

23. Исонинг туғилиши

Frame 23-01

Марям Юсуф исмли солиҳ инсонга унаштирилган эди. Юсуф Марям ҳомиладор эканлигини билганида, унинг раҳми келди ва Марям шарманда бўлмаслиги учун, унаштирувни яширинча бузмоқчи бўлди. Лекин у буни амалга оширишга улгурмай, унинг тушида фаришта зоҳир бўлди ва унга мурожаат қилди.

Frame 23-02

Фаришта деди: “Юсуф, Марямга уйланишдан қўрқма. Унинг ичидаги Боласи Муқаддас Руҳдандир. Марям Ўғил туғади. Унинг исмини Исо қўй (бу исм “Эгамиз қутқаради” деган маънога эга), чунки У одамларни гуноҳларидан озод қилади”.

Frame 23-03

Юсуф Марямни хотин сифатида ўз уйига олди, лекин у туғмагунича, у билан бирга бўлмади.

Frame 23-04

Шу вақтда Рим ҳукмдори Исроилдаги барча одамларни ҳисоблашга қарор қилди. У ҳар бир инсон аждодлари туғилган жойга боришини буюрди. Марям ва Юсуф Байтлаҳмда туғилган шоҳ Довуднинг авлоди эдилар, шунинг учун улар айнан ўша ерга кетишди ва у ерда Марямнинг туғиш вақти келди.

Frame 23-05

Байтлаҳмда Марям ва Юсуф тўхташи учун ҳайвонлар боқиладиган жойдан бошқа жой топилмади. У ерда Марям Чақалоқни туғди. Чақалоқни ётқизишга жой бўлмагани учун, Марям Уни охурга ётқизди. Марям ва Юсуф Чақалоққа Исо деб исм бердилар.

Frame 23-06

Ўша тунда яқин атрофдаги далада бир нечта чўпонлар қўйларини қўриқлаётган эдилар. Тўсатдан уларнинг олдида порлаб турган фаришта пайдо бўлди. Чўпонлар жуда қўрқиб кетдилар, лекин фаришта деди: “Қўрқманглар, сизлар учун хушхабарим бор. Байтлаҳмда Раббий Масиҳ туғилди!”

Frame 23-07

Сиз охурда ётган ва йўргакланган Чақалоқни топасизлар. Тўсатдан осмон фаришталар билан тўлди. Улар Худога ҳамду сано айтиб: “Осмонда Худога шон-шарафлар! Ер юзида эса тинчлик ва одамларга марҳамат!” — деб куйлашарди.

Frame 23-08

Кейин фаришталар ғойиб бўлди. Чўпонлар қўйларини қолдириб, Чақалоқни кўриш учун кетдилар. Кўп ўтмай улар Исо бўлган жойга келдилар ва фаришта айтганидек, Уни охурда йўргакланган ҳолда топдилар. Чўпонлар катта ҳаяжонда эдилар. Улар Юсуф билан Марямга бу Бола ҳақида фаришталардан эшитганларини айтиб бердилар. Кейин чўпонлар кўрган ва эшитганлари учун Худога ҳамду сано айтиб, далага, қўйлари олдига қайтдилар.

Frame 23-09

Узоқ шарқда донишмандлар яшар эдилар. Улар юлдузларни ўрганардилар. Бир куни донишмандлар осмонда ўзгача юлдузни кўрдилар. Улар тушундиларки, бу юлдуз ўзига хос яҳудий Шоҳининг туғилишига ишора қиляпти. Шу сабабдан улар Шоҳга таъзим қилиш мақсадида йўлга тушишга қарор қилдилар. Узоқ йўл юриб, донишмандлар Байтлаҳмга етиб келдилар. Улар Исо ва Унинг ота-онаси яшайдиган уйни топдилар.

Frame 23-10

Донишмандлар Исо ва Унинг онасини кўрганларида, ерга мук тушиб, Унга таъзим қилдилар. Сўнг донишмандлар Исога қимматбаҳо совғаларни тақдим қилиб, уйга қайтиб кетдилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 1-боб ва Луқо Хушхабари 2-бобдан олинган