uz_obs/20.md

7.4 KiB
Raw Permalink Blame History

20. Асирга олиниш ва қайтиш

Frame 20-01

Исроил ҳам, Яҳудия ҳам, Худога қарши гуноҳ қиларди. Улар Худо Синай тоғида улар билан тузган аҳдни бузардилар. Халқ тавба қилиб, яна Худога сажда қилишлари учун, Худо бир неча марта пайғамбарларни юборди, лекин одамлар Унга қулоқ солмасдилар.

Frame 20-02

Худо иккала шоҳликни ҳам итоатсизлик учун жазолаб, душманлар уларни қириб ташлашларига йўл қўярди. У даврларда энг кучли давлатлардан бири Оссурия деб номланарди. Оссурияликлар бошқа халқлар билан бешафқатча йўл тутардилар. Улар Исроилга ҳужум қилиб, уни босиб олдилар. Оссурияликлар Исроил шоҳлигидаги кўпчиликни ўлдириб, барча қимматбаҳо нарсаларни олиб кетиб, давлатнинг кўп қисмини ёқиб юбордилар.

Frame 20-03

Бундан ташқари, оссурияликлар барча сардорлар, усталар ва бой одамларни Оссурияга олиб кетдилар. Исроилда фақат қамбағал одамлар қолди.

Frame 20-04

Кейин оссурияликлар олдин Исроил шоҳлиги бўлган ерга бошқа халқларни жойлаштирдилар. Бу халқлар вайрона бўлган шаҳарларни бошқатдан қурдилар. Улар қолган исроилликлар билан турмуш қурдилар. Бошқа халқлар билан турмуш қурган исроилликларнинг авлодлари самарияликлар деб аталарди.

Frame 20-05

Яҳудия аҳолиси Худо Исроилни итоатсизлик ва имонсизлик учун қандай жазолаганини кўрарди. Лекин шунга қарамай, улар бутларга ва Канъоннинг санамларига сажда қилишни давом эттирдилар. Уларни огоҳлантириш учун Худо пайғамбарларни юборарди, лекин одамлар қулоқ солмасдилар.

Frame 20-06

Оссурияликлар Исроилни вайрон қилганидан сўнг тахминан 100 йил ўтиб, Худо Яҳудияга Бобил шоҳи Навухадназарни юборди. Ўша пайтда Бобил қудратли империя эди. Яҳудия шоҳи Навухадназарнинг хизматкори бўлишга ва ҳар йили унга солиқ тўлашга мажбур бўлди.

Frame 20-07

Лекин бир неча йил ўтгач, Яҳудия шоҳи Бобилга қарши кўтарилди. Шунда бобилликлар қайтиб келиб, Яҳудияга ҳужум қилдилар. Улар Қуддусни қўлга олиб, Маъбадни вайрон қилдилар, ҳамда шаҳар ва Маъбаднинг барча хазиналарини олиб кетдилар.

Frame 20-08

Исён учун жазо сифатида Навухадназарнинг аскарлари Яҳудо шоҳининг ўғилларини унинг кўз ўнгида ўлдирдилар, кейин эса унинг кўзларини ўйиб ташладилар. Улар шоҳни Бобилга олиб кетдилар ва у зиндонда вафот этди.

Frame 20-09

Навухадназар ва унинг қўшини деярли бутун Яҳудо ҳалқини Бобилга олиб кетиб, энг камбағалларни эса ерга ишлов бериш учун қолдирдилар. Худонинг ҳалқи ваъда қилинган ердан ташқарида яшашга мажбур бўлган вақт Бобил асирлиги деб аталади.

Frame 20-10

Худо Ўз ҳалқини гуноҳлар учун жазолаб, улар асирга олинишига руҳсат берган бўлса ҳам, У Ўз ҳалқини унутмасди ва Ўз ваъдаларини ёдда тутарди. Худо Ўз ҳалқига ғамҳўрлик қилишда давом этиб, пайғамбарлари орқали уларга мурожаат қиларди. Худо 70 йилдан кейин исроилликлар яна ваъда қилинган ерга қайтишларини ваъда қилган эди.

Frame 20-11

Тахминан 70 йилдан кейин Форс шоҳи Куруш Бобилни яксон қилди. Энди кўп ҳалқлар устидан Бобил империяси эмас, Форс империяси ҳукмронлик қила бошлади. Ўша даврда исроилликларни яҳудийлар деб номладилар. Уларнинг кўпчилиги бутун ҳаётини Бобилда ўтказган эдилар. Ўз ерини эслай оладиган бир нечтагина кекса яҳудийлар қолган эди.

Frame 20-12

Форс империяси кучли эди, лекин форслар бўйсунган ҳалқларга яхши муносабатда бўлганлар. Куруш Форс империясининг шоҳи бўлиши билан бир амр берди, унга кўра барча Яҳудия ерига қайтишни хоҳлаган яҳудийлар Форс империясини қолдириб кетишлари мумкин эди. У ҳатто Маъбад тикланиши учун зарур бўладиган барча нарсаларни ҳам берди! Шундай қилиб, асирликдаги 70 йилдан сўнг яҳудийларнинг кичик гуруҳи Қуддус шаҳрига қайтди.

Frame 20-13

Улар Қуддусга қайтганларида Маъбадни ва шаҳар атрофидаги деворларни тикладилар. Яҳудийлар ҳали ҳам форсларга қарам бўлсалар-да, улар яна ваъда қилинган ерда яшаб, Худога Маъбадда сажда қила бошладилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси 4 Шоҳлар 17; 24-25; 2 Солномалар 36; Эзра 1-10; Нахимиё 1-13 дан олинган