uz_obs/11.md

3.6 KiB
Raw Permalink Blame History

11. Фисиҳ

Frame 11-01

Худо яна Мусо билан Ҳорунни фиръавннинг олдига у исроилликларни қўйиб юборишини айтишлари учун юборди. Улар фиръавн исроилликларни қўйиб юбормаса, Худо Мисрдаги барча тўнғич ўғилларни ўлдириши ҳақида огоҳлантирдилар: бу огоҳлантириш ҳам одамларга, ҳам ҳайвонларга тегишли эди. Буни эшитган фиръавн яна Худога ишонмади ва Унга итоат қилмади.

Frame 11-02

Мисрликларни шафқатсиз жазо кутар эди. Исроилликларнинг тўнғич ўғиллари учун эса Худо қутқарилиш йўлини тайёрлаган эди. Ҳар бир оила нуқсонсиз қўзичоқни танлаб, уни сўйиши керак эди.

Frame 11-03

Худо исроилликларга ушбу қўзичоқнинг қонини олиб, қон билан уйларидаги эшик кесакиларини суртиб, гўштини эса олов устида қовуриб, уни тезда хамиртурушсиз пиширилган нон билан ейишни буюрди. Шунингдек, Худо уларга гўшт ва нон еганларидан кейин Мисрни тарк этишга тайёр туришларини айтди.

Frame 11-04

Исроилликлар барчасини Худо айтганидек қилдилар. Ярим тунда Худо Миср бўйлаб юриб, ҳар бир тўнғич ўғилни ўлдирди.

Frame 11-05

Барча исроилликларнинг уйларида эшик кесакиларига қон суртилган эди ва Худо бу уйларни четлаб ўтди. Уй ичидаги ҳамма хавфсизликда эди. Улар қўзичоқнинг қони туфайли қутқарилиб қолдилар.

Frame 11-06

Фиръавн Худога ишонмади ва Унга итоат қилмади, шунинг учун Худо бутун Мисрни жазолади. У Мисрликларнинг барча тўнғич ўғилларини ўлдирди.

Frame 11-07

Мисрлик ҳар бир тўнғич ўғил: зиндонга ташланган инсоннинг тўнғич фарзандидан тортиб, фиръавнинг тўнғичигача — ҳамма ўлди. Бутун Миср бўйлаб одамлар оғир кулфатдан фиғон чекардилар.

Frame 11-08

Ўша тун фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб шундай деди: “Барча исроилликларни йиғиб, дарҳол Мисрдан чиқиб кетинглар!” Мисрликлар ҳам Исроил халқи дарҳол кетишини талаб қилишар эди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 11:1-12:33 дан олинган