uz_obs/10.md

5.8 KiB
Raw Permalink Blame History

10. Ўнта офат.

Frame 10-01

Худо Мусони фиръавн Исроил ҳалқини Мисрдан қўйиб юбормаслиги хақида огоҳлантирди. Мусо ва Ҳорун фиръавннинг олдига бориб: “Исроил Худоси шундай демоқда: “Менинг халқимни қўйиб юбор”” дедилар. Лекин фиръавн уларга қулоқ солмади. У нафақат Исроил халқини озодликка қўйиб юбормади, балки уларни янада кўпроқ ишлашга мажбурлади.

Frame 10-02

Мусо ва Ҳорун фиръавннинг олдига бир неча бор келдилар, лекин фиръавн ҳар сафар Исроил халқини қўйиб юборишдан бош тортарди. Шунинг учун Худо Мисрга ўнта даҳшатли офат юборди. Бу офатлар орқали Худо фиръавнни жазолади, ҳамда У фиръавндан ва Мисрнинг барча худоларидан қудратлироқ эканини кўрсатиб қўйди.

Frame 10-03

Биринчи офат шундай эди: Худо Нил дарёси сувини қонга айлантирди. Лекин фиръавн исроилликларни қўйиб юбормади.

Frame 10-04

Сўнг Худо Мисрга жуда катта миқдорда қурбақаларни юборди. Фиръавн Мусога илтижо қилиб, Мисрни қурбақалардан озод қилишни сўради. Мусонинг ибодатидан кейин барча қурбақалар ўлди, лекин фиръавн юрагини тош қилди ва Исроил халқини Мисрдан қўйиб юборишни истамади.

Frame 10-05

Шунинг учун Худо Мисрни майда чивинлар босқини билан жазолади, аммо фиръавн қайсарлик қилишда давом этар эди. Кейин Худо Мисрни пашшалар босқини билан жазолади. Шунда фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб, агар улар бу офатни тўхтатсалар, Исроил халқи Мисрдан кетиши мумкинлигини айтди. Мусо ибодат қилди ва Худо Мисрдан пашшаларни йўқотди. Аммо фиръавн яна юрагини тош қилиб, Исроил халқини қўйиб юбормади.

Frame 10-06

Шунда Худо мисрликларнинг барча чорвасига ўлат касаллигини юборди. Фиръавн яна юрагини тош қилди ва Исроил халқини қўйиб юбормади.

Frame 10-07

Бундан кейин Худо Мусога фиръавннинг олдида ҳавога кул сочишни буюрди. Мусо буни бажарганида, мисрликларнинг танасида яралар пайдо бўлди, исроилликларда эса яралар йўқ эди. Худо фиръавннинг юрагини тош қилди ва у яна Исроил халқини қўйиб юбормади.

Frame 10-08

Кейин Худо дўл ёғдирди. Дўл мисрликларн ҳосилининг кўп қисмини йўқ қилиб, очиқ ҳаводаги барча тирик жонзодни барбод қилди. Фиръавн Мусо билан Ҳорунни чақириб, уларга шундай деди: “Мен гуноҳ қилдим. Дўл тўхташи учун Худога ибодат қилинглар ва мен сизларни қўйиб юбораман”. Мусо ибодат қилганидан сўнг дўл ёғишдан тўхтади.

Frame 10-09

Лекин фиръавн яна гуноҳ қилди ва тошюрак бўлиб қолди. У исроилликларни қўйиб юбормади.

Frame 10-10

Кейин Худо Мисрга чигирткаларни юборди. Чигирткалар дўлдан омон қолган барча ҳосилни еб кўйди.

Frame 10-11

Кейин Худо уч кун давом этган зулматни юборди. Шунчалик қоронғи эдики, мисрликлар уйларини тарк эта олмасдилар. Исроилликлар яшайдиган ҳудудда эса ёруғ эди.

Frame 10-12

Ҳатто тўққизта офатдан кейин ҳам фиръавн исроилликларга Мисрни тарк этишга йўл қўймади. Фиръавн Худога итоат қилишни истамаганлиги сабабли, Худо бошқа, охирги офатни юборишга қарор қилди. Ушбу офат фиръавнни исроилликларни кўйиб юборишга рози бўлишга мажбур қилиши керак эди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 5-10 дан олинган