32 lines
3.1 KiB
Markdown
32 lines
3.1 KiB
Markdown
# 6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади
|
||
|
||
![Frame 06-01](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-01.jpg)
|
||
|
||
Вақт ўтиб борарди. Иброҳим қариб қолди, унинг ўғли Исҳоқ эса улғайди. Бир куни Иброҳим хизматкорларидан бирини Исҳоққа келин топиш учун ўзининг қариндошлари яшайдиган юртга юборди.
|
||
|
||
![Frame 06-02](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-02.jpg)
|
||
|
||
Хизматкор узоқ йўл босиб ўтиб, Иброҳимнинг қариндошлари юртига етиб келди ва у ерда Худо уни Ривқонинг олдига олиб борди. Ривқо Иброҳим укасининг набираси эди.
|
||
|
||
![Frame 06-03](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-03.jpg)
|
||
|
||
Ривқо оиласини қолдириб, хизматкор билан Исхоқнинг олдига боришга рози бўлди. У келганида Исхоқ дарҳол унга уйланди.
|
||
|
||
![Frame 06-04](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-04.jpg)
|
||
|
||
Кўп йиллар ўтди. Иброҳим вафот этди, Худо Иброҳим билан тузган аҳди бўйича Исҳоқни баракалади. Бу аҳдга кўра Худо Иброҳимга сон-саноқсиз насл ваъда қилган эди. Лекин Исҳоқнинг хотини Ривқо фарзандсиз эди.
|
||
|
||
![Frame 06-05](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-05.jpg)
|
||
|
||
Исхоқ хотини Ривқо учун ибодат қилди ва Худо унга эгизак ҳомила берди. Аммо гўдаклар онасининг қорнида бир-бирлари билан кураша бошладилар. Шунда Ривқо Худодан: “Нима учун бундай бўляпти?” деб сўради.
|
||
|
||
![Frame 06-06](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-06.jpg)
|
||
|
||
Худо Ривқога жавоб берди: “Сендан икки ўғил туғилади. Уларнинг наслидан икки турли халқ пайдо бўлади. Бу халқлар бир-бири билан курашадилар. Аммо тўнғич ўғилдан пайдо бўлган халқ, кенжа ўғилдан пайдо бўлган халққа бўйсунишига тўғри келади”.
|
||
|
||
![Frame 06-07](https://cdn.door43.org/obs/jpg/360px/obs-en-06-07.jpg)
|
||
|
||
Вақти келганда, Ривқо эгизакларни дунёга келтирди. Тўнғич ўғил қип-қизил бўлиб туғилди, унинг танаси тук билан қопланган эди. Унга Эсов деб исм бердилар. Кенжа ўғил эса Эсовнинг кетидан, унинг товонини ушлаб туғилди. Унга Ёқуб деб исм бердилар.
|
||
|
||
_Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 24:1-25:26 дан олинган_
|