uz_obs/03.md

7.1 KiB
Raw Permalink Blame History

3. Сув тошқини

Frame 03-01

Орадан кўп йил ўтди. Дунёда одамлар анча кўпайди. Одамлар жуда баджаҳл ва бағритош эди. Улар шунчалар бузуқ эди-ки, Худо бутун дунёни тошқин орқали йўқ қилиб юборишга қарор қилди.

Frame 03-02

Одамларнинг орасидан Худога фақатгина Нуҳ маъқул келарди, чунки у гуноҳкор инсонларнинг орасида солиҳ ҳаёт кечирарди. Худо Нуҳга ер юзига кучли тошқин юбормоқчи эканлигини ва шунинг учун Нуҳ кема қуриши кераклигини айтди.

Frame 03-03

Бу катта ёғоч кеманинг узунлиги 140 метр, кенглиги 23 метр ва баландлиги 13,5 метр бўлиб, у уч қават, кўплаб бўлмалар, том ва деразадан иборат бўлиши керак эди. Нуҳ, унинг оиласи ва қуруқликдаги ҳайвонлар кеманинг ичига кириб, тошқиндан қутқарилишлари керак эди.

Frame 03-04

Нуҳ Худога итоат қилди. У уч ўғли билан биргаликда кемани ҳудди Ҳудо айтганидек қилиб қурди. Кема ғоят катта бўлгани сабабли, уни қуриш учун Нуҳга кўп йиллар керак бўлди.

Frame 03-05

Худо Нуҳга унинг ўзига, оиласига ва ҳайвонларга етарли озуқа олишни буюрди. Ҳаммаси тайёр бўлганидан кейин Худо Нуҳга деди: “Вақт келди!”. Нуҳ хотини, уч угли-ю келинлари билан кеманинг ичига кирди. Хаммаси бўлиб улар саккиз киши эди.

Frame 03-06

Худо Нуҳга кеманинг ичига барча ҳайвонлардан ва қушлардан битта эркак ва битта урғочи олишни буюрди, токи улар тошқиндан қутқарилсин. Бундан ташқари қурбонлик учун тўғри келадиган ҳайвонлардан етти эркак ва етти урғочини олишни хам буюрди. Уларнинг барчаси кеманинг ичига кирганидан сўнг, Худонинг Ўзи уларнинг орқасидан эшикни ёпди.

Frame 03-07

Кейин ёмғир бошланди ва қирқ кун-у қирқ тун давомида тўхтамасдан ёғди! Ёмғир тинмасди! Сувнинг оқими ернинг тагидан ҳам уриб чиқарди. Бутун ер юзи, ҳатто энг баланд тоғлар ҳам сувнинг тагида қолиб кетди.

Frame 03-08

Қуруқликда яшаган барча одамлар-у ҳайвонлар нобуд бўлди. Лекин кеманинг ичидагилар ўлимдан қутқарилиб қолдилар.

Frame 03-09

Ёмғир тугагандан кейин кема яна беш ой сувда сузиб юрди. Вақт ўтиши билан сув камая бошлади. Бир кун келиб кема тоғ устида тўхтади, лекин ер юзи ҳали ҳам сув билан қопланган эди. Уч ойдан кейин тоғларнинг чўққилари кўрина бошлади.

Frame 03-10

Орадан яна қирқ кун ўтгандан кейин Нуҳ ер қуриганлигини билиш мақсадида кемадан қарғани учиради. Лекин қарға айланиб, қўнишга жой тополмай кемага қайтиб келади.

Frame 03-11

Сўнгра Нух каптарни учиради. Лекин у ҳам қуруқ ер тополмай кемага қайтиб келади. Бир хафтадан кейин Нух каптарни яна бир марта учириб юборади. Бу сафар эса каптар зайтун дарахтининг баргини олиб келади. Аста-секин ер юзида сув камайиб, ўсимликлар яна ўса бошлайди!

Frame 03-12

Бир хафта ўтгандан кейин Нуҳ учинчи марта каптарни учирди. Бу сафар каптар қўнишга жой топди ва қайтиб келмади. Чунки ер қурий бошлаган эди!

Frame 03-13

Икки ойдан сўнг Худо Нуҳга деди: “Энди сен оиланг ва барча жониворлар билан кемадан чиқишинг мумкин. Фарзанд ва невараларингиз кўп бўлсин! Ер юзини тўлдиринглар!”. Шундан кейин Нуҳ оиласи билан кемадан чиқди.

Frame 03-14

Сўнг Нуҳ қурбонгоҳ қуриб, қурбонликка келтирилиши мумкин бўлган ҳайвонларнинг ҳар бир туридан бир нечтасини қурбонликка келтирди. Худо бу қурбонликдан мамнун бўлиб, Нуҳни ва унинг оиласини баракалади.

Frame 03-15

Худо яна шундай деди: “Ваъда бериб айтаманки, одамларнинг ёвуз ишлари учун энди ерни ҳеч қачон лаънатламайман, инсонлар болалигидан гуноҳ қилишларига қарамасдан, дунёни тошқин билан йўқ қилмайман”.

Frame 03-16

Ваъданинг белгиси сифатида Худо илк бор камалакни пайдо қилди. Ва ҳар сафар осмонда камалак пайдо бўлганида, ерга тошқин юбормайман, деб берган ваъдасини ёдга олишини айтди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 6-9 дан олинган